Аксель Витсель танлади

Россия 31 Декабр 2016 1794

«Зенит»нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Аксель Витсель Европа клубларидан таклифлар бўлишига қарамай, фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттиришга қарор қилди. Football Italia хабарига кўра, ушбу футболчининг олдида навбатдаги танлов қолган — у «Шанхай СИПГ» ва «Тяньцзинь Сунцзян» жамоаларидан бирини танлаши керак бўлади.

«Зенит» учун 2017 йилнинг ёзида шартномаси тугайдиган бу футболчини Хитой жамоасига пуллаш фойдали бўлди. Хитойликлар унга 20 млн евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига эса 18 млн евро миқдоридаги йиллик маошни назарда тутувчи 4 йиллик шартнома таклиф этилмоқда.

Витселга қизиқиш билдираётган Европадаги асосий жамоа «Ювентус» эди. Улар бельгиялик футболчини ярим йилдан кейин, унинг питерликлар билан шартномаси якунланганида эркин агент сафида ўз сафига қўшиб олишни режалаштирганди.

«Шанхай СИПГ»ни футболчининг Россия жамоасидаги собиқ устози Андре Виллаш-Боаш, Хитой Суперлигасининг янги вакили «Тяньцзинь Сунцзян»ни эса Фабио Каннаваро бошқаради.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: