Одил Аҳмедов расман янги жамоага ўтди

Россия 30 Декабр 2016 7190

«Краснодар» футбол клуби ярим ҳимоячиси ўзбекистонлик Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига ўтди. Ўзбекистон терма жамоаси сардори рус клубида 2014 йилдан бери тўп сурган.

Краснодарликлар жамоаси расмий сайти маълумотига кўраЮ Одил Аҳмедов Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клубига ўтган. У энди Халк ва Оскар билан бирга тўп суради. Жамоага эса Виллаш-Боаш мураббийлик қилади.

Бундан олдинги хабарларда футболчининг трансфер қиймати 7 миллион евродан ортиқлиги айтилганди.

Аҳмедов Россия футбол премьер-лигасининг жорий мавсумида 14 учрашувда иштирок этиб, битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: