Нани: Еврода ютган Португалия мамлакат тарихидаги энг кучли жамоа эмас эди

Европа 30 Декабр 2016 1126

Футбол бўйича Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Луиш Нани Евро-2016’да ғалаба қозонган жамоани мамлакат тарихидаги энг кучли терма деб ҳисобламаслигини тан олди. Португалияликлар Европа чемпионати финалида мусобақа мезбони Франция термасини қўшиб берилган вақтда мағлубиятга учратишганди – 1:0.

«Бу фантастик туйғулар эди, мен ҳали-ҳамон бу ҳақда ўйлайман. Бу жуда кўплаб буюк португалиялик ўйинчилар орзу қилган, бироқ эриша олмаган ютуқ. Португалиянинг Евро-2016’даги ғалабаси – фаолиятим давомидаги энг катта соврин бўлди. Биз Португалия тарихидаги энг кучли жамоа эмасмиз, сабаби турли даврларда бундан ҳам яхшироқ ўйинчилар бўлган. Аммо айнан биз совринни ютиб олишга муваффақ бўлдик ва бундан фахрланамиз.

Бизда Европа чемпионатига махсус стратегия бор эди ҳамда у финалга чиқиб, турнирда ғалаба қозонишдан иборат эди. Ҳеч кимнинг бизнинг ўйинни танқид қилишга ҳаққи йўқ. Бизнинг мақсад совринни ютиб олиш эди ва биз бунга эришдик», - дея Нанининг сўзларини келтиради Goal.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: