«Краснодар» яна бир футболчисини сотиб юборди

Россия 30 Декабр 2016 1402

«Краснодар» жамоаси ҳимоячиси Артур Енджейчик «Легия» жамоасига қайтди. Варшава клуби бу футболчи билан 4 йиллик шартнома имзолаган.

Енджейчик 2013 йилнинг июнида «Краснодар»га «Легия»дан келиб қўшилган, ўша йили ярим мавсумни ўзининг собиқ жамоасида ижара асосида ўтказганди.

«Краснодар» сафида ушбу ҳимоячи 91 учрашув ўтказди ва 2 гол уриб, 8 голга узатма берди.

Бундан аввалги хабарларда «Легия» Енджейчикнинг трансфери учун 1 миллион евро тўлаши айтилганди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: