Испанияда истеъфо: Пранделлининг сафари 3 ойда қариди

Испания 30 Декабр 2016 1186

Испан нашрлари Чезаре Пранделли «Валенсия» бошқарувидан кетгани ҳақида ёзмоқда.

Sport.es маълумотига кўра, италиялик мутахассис клуб раҳбариятига кетиш қарорини қабул қилгани ҳақида билдирган. Айни вақтда томонлар шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Чезаре Пранделли «Валенсия»га шу йилнинг октябрида бош мураббий этиб тайинланганди. Ўшанда томонлар 3 йиллик шартномани имзолаганди.

«Валенсия» Испания чемпионатининг 15 туридан кейин 12 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 17-ўринда жойлашган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: