Ибраҳимович: Роналдуда туғма истеъдод йўқ

Европа 30 Декабр 2016 3726

«Манчестер Юнайтед» футбол клуби ҳужумчиси Златан Ибраҳимович уч ўйинчи – бразилиялик Роналдо ва Роналдиньо ҳамда португалиялик Криштиану Роналдуни ўзаро таққослади.

«Ўйлашимча, энг кучли – Роналдо эди. Мен учун у – футбол тимсолидир. Унинг барча ҳаракати ҳайратга сабаб бўларди: югуриши, унинг дриблинги. Роналдо ҳақиқий эди. У шундай туғилган. Бу машқлар натижаси эмас, бундай футболчи бўлиш мумкин эмас, бундай ўйинчи бўлиб туғиш керак. У ноёб.

Роналдиньо билан биз „Милан“да ўйнагандик, бироқ бу унинг фаолияти давомидаги энг яхши даврлар эмасди. Аммо менга у билан ўйнаш ёқарди, у майдон бўйлаб тинмай ҳаракат қилар, дриблингларни ишлатар ва агар хоҳласа рақибларини кичкина болаларга айлантириб қўйиши мумкин эди.

Криштиану Роналду ҳақида гапирадиган бўлсак, биз у билан бирга ўйнамаганмиз. Бироқ бу бошқа турдаги ўйинчи. Унинг ҳозирги даражаси – тинимсиз машқлар натижаси. Унда туғма истеъдод йўқ», - дея Ибраҳимовичнинг сўзларини келтиради ESPN.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: