Хитой клубларидан бири дунёнинг энг кучли футболчисини сотиб олмоқчи

Осиё 30 Декабр 2016 4408

«Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг агенти Жорже Мендеш Хитой клубларидан бири португалиялик футболчи учун 300 миллион евро, 31 ёшли ўйинчининг ўзига эса – йилига 100 миллион евро маблағ таклиф этгани ҳақида гапириб берди.

«Бироқ пуллар – бу ҳаммаси эмас. «Реал» — бу унинг ҳаёти», - дея футболчининг агенти сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sport Italia.

Маълумот учун, яқинда ўзинининг тўртинчи «Олтин тўп»ини қўлга киритган Роналду ноябрда Мадрид клуби билан шартномасини 2021 йилгача узайтирди.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: