Хитой клуби Эвер Банегага қизиқиш билдирмоқда

Италия 30 Декабр 2016 914

"Интер" ярим ҳимоячиси Эвер Банегага "Тяньцзинь Сунцзян" қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда. 

Манба берган маълумотга кўра, хитойликлар Банега учун 15 млн евро бермоқчи. Бундан ташқари, 28 ёшли футболчини "Шанхай Теллэйс" клуби ҳам ўз таркибида кўришни истамоқда. 

Маълумот учун, Банега жорий йилнинг июлида "Севилья"дан "Интер"га эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: