Хесе Европанинг гранд жамоалари назарига тушди

Франция 30 Декабр 2016 2233

«ПСЖ»нинг испаниялик ҳужумчиси қишда жамоасини ўзгартириши мумкин.

AS хабарига кўра, парижликлар жамоасининг асосий таркибидан жой ололмаган футболчига «Ливерпуль», «Рома» ва «Милан» каби жамоалардан қизиқиш билдирилмоқда.

Шу билан бирга «Лас-Пальмас» ҳам бу 23 ёшли испан футболчисини қўлга киритишдан умид узмаяпти.

«Родригес – зўр футболчи. У «Лас Пальмас» учун ўйнашни истайди, аммо унинг трансфер ҳуқуқи «ПСЖ»га тегишли ва французлар унга жуда кўп маош тўлашади. «Ливерпуль», «Милан» ва «Рома» ҳам у билан шартнома тузишга ҳамда унга катта миқдордаги маош тайинлашга тайёр.

Бизнинг молиявий ҳолатимиз эса бунга имкон бермайди ва биз кутишга мажбурмиз», – дея испанлар жамоаси раҳбари Мигель Анхель Рамиреснинг сўзларини келтирган Goal.com.

Хесе «ПСЖ»га «Реал»дан 2016 йилнинг ёзида 25 млн евро эвазига ўтганди. У жорий мавсумда 14 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол урди.

Лас-Пальмас-де-Гран-Канария – Хесенинг туғилган она шаҳри ҳисобланади. «Лас Пальмас» Ла Лигада ўнинчи ўринни эгаллаб турибди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: