Хави: Каталония термаси дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири бўлиши мумкин эди

Жаҳон 30 Декабр 2016 2005

«Барселона» футбол клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес Каталония ФИФА томонидан тан олинганида, дунёнинг энг кучли 10-15 жамоасидан бири бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. Ўйинчи айни дамда Қатарнинг «Ал-Садд» клубида тўп сурмоқда.

«Мен ҳар доим катта қувонч билан уйга қайтаман ҳамда миллий жамоа учун ўйнашдан фахрланаман. Каталония термаси жаҳоннинг энг кучли 10-15 жамоасидан бири бўлиши мумкин эди. Футбол бўйича Каталония терма жамоаси – бу каталония спорти қай даражада эканининг ёрқин исботи. Биз турли жиҳатларда жуда ҳам кучлимиз», - дея Хавининг сўзларини келтиради Sport.es.
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: