«Бавария» «Наполи» футболчисини сотиб олмоқчи

Германия 30 Декабр 2016 838

Мюнхеннинг «Бавария» футбол клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Италиянинг «Наполи» жамоаси ҳимоячичи Фаузи Ғуломни харид қилиш ниятида, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Манба маълумотларига кўра, немис гранди жазоирлик футболчига тўрт йиллик шартнома ва йилига 3 миллион евролик иш ҳақи таклиф қилмоқда. Ўйинчининг Неаполь клуби билан амалдаги шартномаси эса 2018 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Маълумот учун, Ғулом Италия чемпионатининг 18 турида 15 учрашувда иштирок этиб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ғуломга Мадриднинг «Реал» ва Парижнинг «ПСЖ» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: