Бартра: Обамейянгга «Реал»га ўтишни маслаҳат бермайман

Германия 30 Декабр 2016 1782

Каталониянинг «Барселона» футбол клуби собиқ ҳимоячиси Марк Бартра Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянгни Мадриднинг «Реал»ига ўтмасликка чақираётгани ҳақида гапириб берди. Габонлик футболчи бир неча бора фаолиятини «Қироллик клубида» давом эттириш истагида эканини маълум қилганди.

«Обамейянгга «Реал»га ўтишни маслаҳат бермаган бўлардим. Бу футболчида барчаси бор: ажойиб дриблинг, жисмоний тайёргарлик ва аниқ зарба», - дея Бартанинг сўзларини келтиради Marca.

«Боруссия» раҳбарияти ҳам футболчидан воз кечиш ниятида эмаслигини айтиб ўтган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: