"Анжи" бош мураббийи лавозимидан кетди

Россия 30 Декабр 2016 390

"Анжи" бош мураббийи Павел Врба клуб раҳбарияти билан келишган ҳолда жамоани тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти орқали маълум қилди. 

Шунингдек, жамоадан бош мураббий ёрдамчиси Душан Фитцель, мураббий Александр Бокий ва дарвозабонлар мураббийи Мартин Тихачек ҳам кетмоқда. 

Мураббийлар штабидаги ўзгаришга чоршанба куни бизнесмен Осман Кадиев клубни Сулейман Керимовдан сотиб олгани ҳақидаги хабардан сўнг юз содир бўлди. 

Павел Врба "Анжи"ни 2016 йилнинг ёзидан бери бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа Россия чемпионатида 20 очко билан 11-ўринда бораётган эди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: