Видео: Руандада футболчилар ўйин вақти афсунгарлик қилиши тақиқланди

Жаҳон 29 Декабр 2016 3204

Руанда чемпионати доирасидаги ўйинлардан бирида меҳмон жамоа ҳужумчиси рақиб дарвозаси олдида афсунгарларга тақлид қилган ҳолда ҳаракат қилди, бироз вақт ўтиб унинг ўзи шу дарвозага гол урди. Бу ҳолат мамлакат федерацияси турнир регламентига янги қоидалар киритишига олиб келди.

Аниқлик киритилишича, «Кигали» жамоаси ҳужумчиси Мусса Комара ҳисоб 0:1 бўлиб турганида мезбонлар дарвозаси томон чопиб борган ва дарвоза тўсини олдида тушунарсиз амаллар бажарган. Узоқроқда турган дарвозабон буни кўриб, етиб келган ва "афсунгар"ни ҳайдаб солган. Бир неча дақиқа ўтиб, Мусса Комара «Мукура Виктор Спорт» дарвозасини ишғол қилади.

Шундан сўнг, Руанда Футбол Федерацияси жодугар-футболчини 100 000 руанда франки (120 доллар) миқдорида жаримага тортди, клубга эса яна шундай ҳолат такрорланса, техник мағлубият ёзилади. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: