Украина футбол федерацияси президенти ЖЧ-2018’нинг Россияда бўлишига муносабат билдирди

Жаҳон 29 Декабр 2016 2003

Украина футбол федерацияси президенти Андрей Павелко навбатдаги жаҳон чемпионатининг Россияда бўлишига муносабат билдирди. 

"Биз жахон чемпионатига боришни хоҳлаймиз ва у Россияда бўлмаслигини жуда ҳам истардик. Биринчидан, ҳозирча бизда чемпионатга бориш учун йўлланма йўқ. Аввало жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш учун йўлланмага қўлга киритиш керак, ундан сўнг бориш ёки бормасликни ҳал қиламиз. Бу вақтга қадар балким нимадир юз берар. допинг ва бошқа текширувлар ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Украина футбол федерацияси Россияга бориш ёки бормаслик борасидаги қарорни омма фикридан келиб чиқиб қабул қилади", – деди Павелко. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: