Луис Энрике кетганидан сўнг «Барселона»ни ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Испания 29 Декабр 2016 6069

Бильбаонинг «Атлетик» футбол клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде Луис Энрике «Барселона»ни тарк этадиган бўлса жамоага бош мураббий этиб тайинланиши мумкин. Бу ҳақда Marca хабар бермоқда. 

Энрикенинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни якунига етади ва 46 ёшли мутахассис уни узайтириш борасида бир қарорга келмаган.

Вальверденинг «Атлетик» билан келишуви эса мавсум якунига қадар мўлжалланган. У ўйинчилик вақтида каталонияликлар сафида 1988-1990 йилларда тўп сурган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: