Карлос Тевес расман дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланди

Осиё 29 Декабр 2016 4550

Аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес расман Хитойнинг "Шанхай Шэньхуа" футбол клуби билан шартномани имзолади. Бу ҳақда TransfermarktСhina Twitter микроблоглари саҳифасида хабар қилган

32 ёшли Тевес янги жамоасида ҳафтасига 615 минг фунт стерлинг (750 минг АҚШ доллари) миқдорида маош олади. Шу билан у дунёнинг энг кўп иш ҳақи оладиган футболчисига айланади. 

Аргентиналик ўйинчи Испаниянинг "Реал" жамоасининг ҳафтасига 445 минг АҚШ доллари оладиган португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. 

Тевес жорий мавсумда Аргентина биринчилигида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 6 та голли узатмани амалга оширган. Тевес футболчилик фаолияти давомида Бразилиянинг "Коринтиансе", Англиянинг "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Вест Хэм", Италиянинг "Ювентус" клубида тўп сурган. Миллий терма жамоа либосида 76 марта майдонга тушиб, 13 марта рақиб дарвозасини аниқ нишонга ола билган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: