Инфантино жаҳон чемпионати жамоалари сони оширилиши борасида фикрини билдирди

Жаҳон 29 Декабр 2016 1269

ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сонининг 48 та жамоагача оширилиши футболни ривожлантириш ва оммавийлаштиришга ёрдам беради, деб айтди.   

"Молия жиҳатидан, жаҳон чемпионатининг 48 та жамоали формати энг жозибали ҳисобланади. Бунда масаланинг спорт томони асосийси бўлиб қолади, бунда мусобақанинг ҳар бир ўйини муҳим бўлади. Бироқ қарор масаланинг молиявий томонига, хоҳ даромад, хоҳ харажат бўлсин, боғлиқ бўлмаслиги керак. Бундай қадам футболнинг ривожланишига ёрдам бериши ва бу спорт турини бутун дунёда янада оммавийроқ қилиши мумкин", деб айтди Инфантино.

Аввалроқ Инфантино кўпчилик федерациялар жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш ғоясини қўллаб-қувватлаётганларини айтганди. ФИФА раҳбари иштирокчилар сонини ҳозирги 32 тадан 48 тагача оширмоқчи ва мусобақа амалдаги муддатларда, яъни бир ой ичида ўтказилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Бундай форматдаги биринчи жаҳон чемпионати 2026 йилда ўтказилиши мумкин. Бу масала бўйича қарор ФИФАнинг январдаги кенгашида қабул қилинади.

ФИФА, Жанни Инфантино, жаҳон чемпионати

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: