Иньеста: Футболчилик фаолиятимни "Барселона"да якунлашни хоҳлайман

Испания 29 Декабр 2016 594

"Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста фаолиятини каталонияликлар сафида якунлашни хоҳлаётганини маълум қилди. 

"Ўйинчилик фаолиятимни айнан "Барселона"да якунлашни умид қиламан. Бу менинг орзуим, бу ҳақда анчадан бери ўйлайман. Бундай кучли таркибда ўйнашни бошлаганингда, фаолиятинг қандай давом этишини тасаввур қила олмайсан. Вақт ўтгани сари баъзи бир нарсалар тушунарли бўлиб боради ва сен айнан шу жамоанинг ўйинчиси сифатида фаолиятингни якунлашдан умидвор бўла бошлайсан. 

"Барселона" таркибида ўйнашни бошлаганимдан бери бу ерда муваффақият қозонишни мақсад қилиб қўйганман", – деди Иньеста. 

32 ёшли футболчи "Барселона"нинг асосий жамоасида 2002 йилдан буён фаолият олиб боради. 
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: