Гарет Бэйлнинг сафга қайтиш муддатига ойдинлик киритилди

Испания 29 Декабр 2016 2488

Шифокорлар футболчи 2017 йилнинг апрелида тўлиқ тузалишини маълум қилишган эди, бироқ Бэйл эртароқ сафга қайтиш учун ҳаракат қилмоқда. 

Marca берган маълумотга кўра, тикланиш шу кетишда давом этадиган бўлса, уэльслик футболчи Чемпионлар лигасининг 1/8 финали доирасидаги 15 февралда бўлиб ўтадиган "Наполи"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Гарет Бэйл Чемпионлар лигасининг 5-турида "Спортинг"га қарши кечган ўйинда жароҳат олган эди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: