Арда Туран "Барселона"ни 50 млн евролик маошга алмашмади

Испания 29 Декабр 2016 1572

"Барселона" ярим ҳимоячиси Арда Туран Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" футболчига 3 йилга 50 млн евро ваъда қилишга қарамай, каталонияликлар сафидан кетмоқчи эмас. А

Mundo Deportivo берган маълумотга кўра, ҳозирда расмий таклиф тушмаган бўлса-да, футболчининг ўзи катта миқдордаги маош эвазига ҳам жамоани тарк этмоқчи эмас. 

Жорий мавсумда 29 ёшли футболчи 19та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол ва 7та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзига қадар белгиланган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: