Sport.es: "Барселона" Луис Энрике билан шартнома узайтирмаслиги мумкин

Испания 28 Декабр 2016 1553

"Барселона" бош мураббийи Луис Энрикенинг шартномаси 2017 йилнинг ёзида якунланади, бироқ томонлар шартнома узайтиртиришга шошмаяпти. 

Sport.es берган маълумотга кўра, "Барселона" мураббийларни кузатмоқда ва муносиб номзод топилса, Энрике билан шартнома узайтирмайди. 

27 декабрь куни нашр каталонияликлар Энрикега янги шартнома таклиф қилмоқчи деб хабар берганди. 

Маълумот учун, Луис Энрике 2014 йилнинг майида "Барселона" бош мураббийи этиб тайинланганди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: