Роналду: Бу йил фаолиятимдаги энг омадли бўлди

Европа 28 Декабр 2016 1002

«Реал» футбол клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards йўналиши бўйича йилнинг энг яхши ўйинчиси мукофотини қўлга киритганидан сўнг ўз фикрлари билан бўлишди.

«Бу йил фаолиятимдаги энг омадли бўлди. Мен Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати, шунингдек Европа чемпионатида ғалаба қозондим. “Олтин тўп” соҳибига айландим. Бундан ҳам кўпроқ нарсани тасаввур қилиш мумкин эмасди.

Мендан яна нимани талаб қилиш мумкин? Мен ҳамма нарсани ютдим, бу ажойиб йил бўлди. „Реал“ ва терма жамоадаги дўстларимга миннатдорчилик билдираман. Шунингдек, мураббий Сантушга ҳам катта раҳмат дейман. Дарвоқе, у энг яхши мураббий бўлди», - дея Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтиради AS.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: