Португалия термасининг собиқ футболчиси Моуринью жамоасидаги ичкиликбозлик ҳақида гапирди

Жаҳон 28 Декабр 2016 2430

«Порту» футбол клуби ва Португалия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Деку жамоа футболчилари Жозе Моуринью бош мураббий бўлган пайтда спиртли ичимликларга муккасидан кетгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда «Советский Спорт» хабар бермоқда.

«Ҳозир қандайлигини билмадим-ку, аммо аввал бир ибора бор эди: "Яхши жамоа кўп ичади". Ҳозир ҳаммаси ўзгарган, фақатгина газли ичимликлар тақдим этилади. Биз ўша йилларда "Драгау" стадионидан унча узоқ бўлмаган ерда машқларни ўтказганмиз. Менда эса яқин атрофда бўлган таниш ошхона эгаси бор эди. У ерда таомлар жуда ҳам мазали. Ҳар куни ўша ерда овқатланардик. Бироқ, шу билан бир қаторда, май ҳам ичардик. Жуда кўп ичардик!», - дея маълум қилди Деку.

Унинг таъкидлашича, ичкиликка муккасидан кетган ўйинчилар билан бирга, алкоголь истеъмол қилмайдиган футболчилар ҳам ҳордиқ чиқаришган. «Моуринью бир сафар машқларни кечки соат бешга тайинлади. Ундан олдин эса ҳаммамиз тушликка чиқиб, ҳар доимгидек ичдик. Натижада учта футболчи майдоннинг ўзига йиқилиб тушди. Улар Моуриньюнинг ёнида ётишарди. У жуда ҳам қаттиқ ғазабланди, кўрсангиз эди! Машғулот шу заҳотиёқ якунланди», - дея қўшимча қилди Деку.

Маълумот учун, Моуринью «Порту»да 2002-2004 йилларда бош мураббий бўлиб ишлаган. Клуб унинг қўл остида икки карра Португалия чемпиони, миллий Кубок ва Суперкубок, шунингдек Чемпионлар лигаси (2003/2004) ва УЕФА Кубогида (2002/03) ғалаба қозонган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: