«МЮ» ҳужумчиси Арманистоннинг 2016 йилдаги энг яхши 10 спортчиси рўйхатига киритилмади

Жаҳон 28 Декабр 2016 1388

«Манчестер Юнайтед» футбол клубининг ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Арманистон спорт журналистлари томонидан тузиб чиқилган 2016 йилнинг энг яхши 10 спортчиси рўйхатига киритилмади. Бу Арманистон футбол федерацияси раҳбари Рубен Айрапетяннинг норозилигига сабаб бўлди.

Энг яхши спортчиларнинг биринчи ўнлигидан уч курашчи, бешта оғир атлетикачи ва иккита гимнастикачи жой олди. Биринчи ўринга эса 2016 йилги Олимпия ўйинлари ғолиби курашчи Артур Алексанян лойиқ топилди. 

«Бизнинг барча спортчилар юқори мақтовга лойиқ. Бироқ Мхитаряннинг футбол ривожига бўлган ёрдами ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Буни барча билади. Йил спортчиси номини аниқлашда иштирок этганлар “энг кучли ўнликда ҳеч қандай футболчи” ғоясини илгари суришмоқда. Улар футболни назар-писанд қилмайдиган амалдорлар бўлиб, спортнинг бу тури ҳақида гапиришга умуман ҳақлари йўқ.

Овоз беришда қатнашаётган кўпчилик спорт журналистлари ўзларининг профессионал “бизнес”ларини ҳар куни футбол ва Генрих Мхитаряндан  бошлашади ҳамда кунни у билан якунлайдилар», - дея Айрапетяннинг сўзларини келтиради Арманистон футбол федерацияси сайти.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: