Мирча Луческу: «Россия ва Украина – битта давлат»

Россия 28 Декабр 2016 1000

Россиянинг «Зенит» футбол клуби бош мураббийи Мирча Луческу Россия ва Украина давлатлари ҳақида фикр билдириб ўтди.

«Донецкдан кейин менинг мослашишим унчалик қийин бўлмади. Россия ва Украина мен учун – битта давлатдир. Уларни тасодиф ажратиб юборди. Менинг ёшимдаги барча кишилар учун буларнинг барчаси Собиқ Иттифоқ. Бу ердаги ҳаёт ва урф-одатлар бир хил.

Петербургда фантастик тарихга эга шаҳарга гувоҳ бўлдим. Мен келган июнь ойида унинг кўчалари туристлар билан тўлиб-тошганди. Бошидан ҳамма масъулиятни ҳис этганман ва у мени барча имконият ҳамда тажрибамни шу шаҳар ва клуб учун беришга мажбурламоқда», - дея Луческунинг сўзларини келтиради Sports.ru.

Маълумот учун, руминиялик мутахассис «Зенит»ни 2016/17-йилги мавсум бошида қабул қилиб қолди.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: