Лукаш Подольски "Галатасарой"дан кетиши мумкин

Европа 28 Декабр 2016 585

 Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клуби "Галатасарой" ҳужумчиcи Лукаш Подольскига қизиқиш билдирмоқда. 

Sport Bild берган маълумотга кўра, хитойликлар 31 ёшли футболчи учун "Галатасарой"га 20 млн евро, Подольскининг ўзига йилига 9 млн евро маош бермоқчи. 

Подольскининг "Галатасарой" билан амалдаги шартномаси 2017/18 йилги мавсум охирига қадар белгиланган. 

Лукаш Подольски жорий мавсумдаги барча турнирларда 12та учрашувда иштирок этиб, 6та гол ва 3та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: