Globe Soccer Awards энг яхши клуб, футболчи ва ҳакамни эълон қилди

Жаҳон 28 Декабр 2016 4053

27 декабрь куни Дубайда Европа клублари ассоциацияси ҳамда Европа футбол агентлари ассоциацияси томонидан таъсис этилган Globe Soccer Awards футбол оламидаги 2016 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади. 

Фото: Twitter/Globe_Soccer

2016 йилнинг энг яхши клуби деб "Реал Мадрид" топилди. Мадридликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду эса йилнинг энг яхши ўйинчиси номига муносиб кўрилди. 

Фото: Twitter/Globe_Soccer

Португалия билан Европа чемпионатини қўлга киритган Фернанду Сантуш энг яхши мураббий, Марк Клаттенбург энг яхши ҳакам, Самуэл Это’О фаолиятидаги умумий ютуқлар учун соврин билан тақдирланди. 

Фото: Twitter/Globe_Soccer

Бундан ташқари Мино Райола йилнинг энг яхши агенти, "Реал Мадрид" раҳбари Флорентино Перес энг яхши президент деб топилди. 
 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: