Филипп Лам футболдан кетгач нима билан шуғулланишини айтди

Германия 28 Декабр 2016 1355

"Бавария" сардори Филипп Лам футболдан кетганидан сўнг нима билан шуғулланмоқчи эканини айтди.

"Мен аниқ мураббий бўлишни истамайман, бироқ, албатта, айнан футбол соҳасида каттароқ тажрибага эгаман. Келажакда ўз билимимдан қандай фойдаланиш ҳақида ўйлаяпман. 

Менинг бир нечта компанияларда улушим бор ва гап шунчаки сармоялар ҳақида кетмаяпти: мен бизнесга яқинроқ бўлмоқчиман. Мен учун бу жуда қизиқ ва мароқли", – деди Лам. 

Филипп Лам 2001 йилдан бери "Бавария" таркибида ўйнайди. Жорий мавсумда Лам 18та учрашувда майдонга тушиб, 2тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: