Это'О – Капеллога: Айнан сиз туфайли менинг оилам яхши ҳаёт кечирмоқда

Испания 28 Декабр 2016 1896

Мадриднинг «Реал», Каталониянинг «Барселона» ва Маҳачқалъанинг «Анжи» клублари собиқ ҳужумчиси Самуэль Это'О мадридликларнинг собиқ мураббийи Фабио Капеллога миннатдорчилик билдирди. Футболчи айни дамда Туркиянинг «Антальяспор» жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Ўз фаолиятидаги умумий ютуқлар учун мукофотни қўлга киритган Это'О Капеллога Globe Soccer Awards мукофотларини топшириш маросимида тўғридан-тўғри мурожаат қилди.

«Мен Фабио Капеллога алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Менда бундай имконият бўлмаганди ҳамда энди ўз самимий сўзларимни шунча кишилар олдида айтмоқчиман. У менга «Реал»да ишонч билдирган биринчи киши эди. Айнан сиз туфайли менинг оилам яхши ҳаёт кечирмоқда, менда эса энг севимли ишим билан шуғулланиш имкони бор. Мен ва менинг оиламга берилган шундай имконият учун раҳмат», - дея Это'Онинг сўзларини келтиради AS. 

Маълумот учун, Это'О «Реал» таркибида 1997-2000 йилларда тўп сурган. Капелло эса жамоани 1996-1997 ва 2006-2007 йилларда бошқарган.

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: