«Зенит-Арена» стадионининг фойдаланишга топшириш муддати яна ортга сурилди

Россия 27 Декабр 2016 589

Санкт-Петербургдаги «Зенит-Арена» стадионини фойдаланишга топшириш муддати яна ортга сурилди. У 31 мартга белгиланди. Бу ҳақда «Р-Спорт» бош пудратчи «Метрострой» компанияси матбуот котиби Екатерина Гигинякка асосан хабар тарқатди.

Унинг таъкидлашича, гап қурилиш ҳақида эмас, балки айнан ишларнинг тугатилиши ҳақида бормоқда. «Янги хавфсизлик талаблари билан боғлиқ бир қатор қўшимча ишлар ҳам пайдо бўлди», - дея аниқлик киритди компания вакили.

Аввалроқ, 26 декабрь куни Крестовский оролидаги стадион қурилиши якунига етгани ҳақида маълум қилинганди. Бу қадар «Россия-2018» ташкилий қўмитаси бош директори Алексей Сорокин стадион 26 декабрь куни фойдаланишга топширилиши ҳақида ҳам айтиб ўтган.

21 декабрь куни эса объектнинг якуний қиймати маълум қилинди – 41 миллиард рубль ёки 1,1 миллиард доллар. 

Россия президенти Владимир Путин ноябрь охирларида «Зенит-Арена» қурилиши билан боғлиқ муаммоларни «қайғули воқеа» деб атаганди. Санкт-Петербургнинг Крестовский оролидаги стадион 2007 йилдан бери қурилади, ўшандан бери ишлар қиймати бир неча бора ошган, уни фойдаланишга топшириш муддати эса ортга сурилиб келган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: