"Шапекоэнсе" ҳалокатга учраган самолётдаги муаммолар маълум қилинди

Жаҳон 27 Декабр 2016 2141

"Шапекоэнсе" футболчилари бўлган LAMIA компанияси ортиқча оғирлик ва ёқилғи етишмовчилик муаммоси билан парвоз қилган. Бу ҳақда Колумбия фуқаролик авиацияси бошқармасининг ҳисоботида маълум қилинди. 
Ҳисоботга кўра, самолёт керакли вазндан 500 кг ортиқча юк билан парвоз қилган. 

Учувчининг кабинасидаги видео-ёзувдан маълум бўлишича, учувчи ҳамда штурман яқин орадаги шаҳарлардан бирида ёқилғини тўлдириб олиш ҳақида гаплашган. 

Фуқаролик авиацияси амалдорининг сўзларига кўра, экипаж ёқилғи танқислиги ҳақида билишган, бироқ муаммони ҳал қилиш учун ҳеч қандай қарор қилишмаган. 

LAMIA авиакомпанияси самолёти бортида бўлган "Шапекоэнсе" клуби 29 ноябрь куни Колумбияда ҳалокатга йўлиққан эди. Авиаҳалокат натижасида 71 киши ҳалок бўлган, 6 нафар йўловчи жон сақлаб қолган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: