«ПСЖ» ярим ҳимоячиси «Фенербахче»га ўтмоқда

Франция 27 Декабр 2016 1429

«ПСЖ» футбол клуби ярим ҳимоячиси Ҳотам Бин Арфа Туркиянинг «Фенербахче» жамоасига ўтишга яқин турибди. Келишув қишки трансфер ойнаси вақтида амалга оширилиши мумкин, деб хабар беради France Football. Бошқа тафсилотлар маълум қилинмаган.

Бин Арфа «ПСЖ»га ёзда «Ницца»дан эркин агент мақомида келиб қўшилганди, бироқ парижликлар асосий таркибида ўз ўрнини топа олмади. Хусусан, Ҳотам жамоа бош мураббийи Унаи Эмери билан ҳам келиша олмаган. Бин Арфа жорий мавсумда барча мусобақаларда 18 учрашув ўтказиб, битта тўп киритди.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: