Эдегор қишки трансферлар вақтида "Реал"дан кетиши мумкин

Испания 27 Декабр 2016 1022

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Мартин Эдегор қишки трансферлар вақтида жамоани тарк этиши мумкин. 18 ёшли футболчи ижара асосида "Аякс"га ўтиши мумкин, дея хабар қилмоқда Voetbalzone. 

Манба берган хабарга кўра, бугун Эдегор ўз вакиллари билан ижара шартларини келишиб олиш учун Амстердамга йўл олади. 

Аввалроқ, норвегиялик футболчи "Реал Мадрид"нинг асосий таркибида кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан норози бўлаётгани ҳақида маълум қилинган эди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: