"Барселона" ўзининг собиқ футболчиси учун катта миқдорда пул тўламоқчи

Испания 27 Декабр 2016 4022

"Барселона" мураббийлар штаби "Бавария" ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантарага қизиқиш билдирмоқда. 

Испаниянинг Sport нашри берган маълумотга кўра, каталонияликлар испаниялик футболчини сотиб олиш учун катта пул тўлашга ҳам тайёр. 

Маълумот учун, Алькантара "Бавария" клубига ўтгунга қадар "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. 2013 йилда "Барселона" собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола мюнхенликлар бош мураббийи этиб тайинлангач, жамоа Алькантарани таклиф қилган эди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: