"Барселона" Луис Энрике билан шартнома узайтирмоқчи

Испания 27 Декабр 2016 655

"Барселона" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луис Энрике клуб билан шартнома узайтиришига умид қилишмоқда, деб ёзмоқда Испаниянинг Sport нашри. 

Бироз олдинроқ, Луис Энрике "Барселона" энг кучли жамоа бўлса-да, ўз келажаги ҳақида ҳеч бир қарор қабул қилмаганини таъкидлаган эди. 

"Барселона" Луис Энрике билан март ойида шартнома узайтириш борасида музокаралар олиб боришни режалаштирмоқда. 

Энрикенинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2017 йилнинг ёзига қадар белгиланган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: