"Атлетико" бош директори: Симеоне жамоада қолади

Испания 27 Декабр 2016 575

"Атлетико Мадрид" бош директори Мигель Анхел Хиль Марин жамоа бош мураббийи Диего Симеоне амалдаги шартномаси тугамагунча клубда қолишини маълум қилди. 

"Симеоне "Атлетико"да қолишни режалаштирган ва бу ва кейинги мавсумда ҳам ишлайди", – деди Марин. 

Аввалроқ аргентиналик мутахассис жорий мавсум якунига кўра "Атлетико"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. 

Диего Симеоненинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар давом этади. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: