«Валенсия» «МЮ» ҳимоячисини харид қилмоқчи

Испания 26 Декабр 2016 982

«Валенсия» футбол клуби «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳимоячиси Маркос Рохони харид қилмоқчи, деб хабар беради Mirror. Манба маълумотларига кўра, «Валенсия» спорт директори Хесус Гарсия Питарч Англияга бориб, Рохо вакиллари билан музокаралар ҳам ўтказишга улгурди. Испания клуби «МЮ»га аргентиналик футболчи учун тахминан 14 миллион фунт тўлашга тайёр.

Рохонинг трансфери манкунианликлар «Бенфика»нинг швециялик ҳимоячиси Виктор Нильссон-Линделофни харид қилишса, янада тезроқ амалга ошади. Аввалроқ, Линделоф англия клубига январдаёқ ўтиши мумкинлиги хабар қилинганди.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: