Ўзбекистонлик футболчи Осиёнинг энг кучли 10 футболчиси рўйхатида

Осиё 26 Декабр 2016 3141

Иккинчи бор «Outside of the Boot» нашри томонидан Осиёнинг энг кучли 10 футболчисини аниқлаш бўйича эълон қилган овоз бериш жараёни ўз якунига етди, деб хабар бермоқда Sports.uz.

Асосан осиёлик ва европалик бир қатор нуфузли журналистлар томонидан берилган овозларга кўра тузиб чиқилган рўйхатга ҳамюртимиз Игор Сергеев ҳам киритилган. Терма жамоамиз ҳужумчиси кучли ўнталикнинг саккизинчи поғонасини банд этди.

Осиёнинг энг кучли 10 футболчиси:

1.  Умар Абдулраҳмон (Ал Айн) – БАА

Рўйхатнинг энг юқори ўрнини 2016 йилдаги Осиёнинг энг яхши футболчиси, БАА терма жамоаси аъзоси Умар Абдулраҳмон эгаллади.

2.  Ву Лей (Шанҳай СИПГ) – Хитой

Иккинчи ўрин эса Шанҳай СИПГ таркибида Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари давомида 5 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган хитойлик Ву Лейга насиб қилди.

3.  Али Мабхут (Ал Жазира) – БАА

Кучли учликни БАА терма жамоасида 46 учрашувда 36 голга муаллифлик қилган ҳамда БАА чемпионатида 2 бор «Олтин бутси» соҳиби Али Мабхут якунлаб берган.

4.  Сердар Азмун (Ростов) – Эрон

5.  Ҳаммади Аҳмад (Ал Жавия) – Ироқ

6.  Шинжи Оказаки (Лестер Сити) – Япония

7.  Сон Хин Мин (Тоттенҳем) – Жанубий Корея

8.  Игор Сергеев (Пахтакор - Бэйжин Гоан) – Ўзбекистон

9.  Алиризо Жаҳонбахш (АЗ Алкмар) – Эрон

10.  Али Аднан (Удинезе) – Ироқ

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: