Угандада футболчилар кетаётган қайиқ чўкиши оқибатида кўп сонли қурбонлар бўлди

Жаҳон 26 Декабр 2016 1007

Угандада Альберт кўлида маҳаллий футбол клуби ўйинчилари кетаётган қайиқ тўнтарилиб кетиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда

Ҳуқуқ-тартибот муассасалари вакилларининг айтишича, кўл осойишта бўлган, бироқ спортчилар ва мухлислар Рождество муносабати билан бир қайиққа йиғилиб, унда хурсандчилик қилишаётганда у тўнтарилиб кетган. 

Маълум қилинишича, футболчилар ўртоқлик учрашувига йўл олишаётган бўлган. Кемадаги 45 кишидан 15 киши қутқариб қолинган. 9 кишининг жасади сувдан чиқариб олинган.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: