«Тоттенхэм»нинг собиқ ўйинчиси соғлиғидаги муаммолар сабаб фаолиятини тўхтатиши мумкин

Жаҳон 26 Декабр 2016 955

Америкалик футболчи Клинт Демпси август ойидан бери майдонга тушаётгани йўқ. «Демпси яна футбол ўйнайдими, ўйнаса қай даражада, қанча муддатга каби саволларнинг барчасига жавобни билмаймиз», – деган «Сиэтл Саундерс» бош менежери Гарт Лагервей. Бу ҳақда Fox Sports хабар қилмоқда.

Демпси юрак уришидаги муаммолар сабаб 26 августдан майдонга тушмайди. Ўшанда «Сиэтл» вазиятга бирмунча ижобий ёндашган эди. 14 сентябрда 33 ёшли ҳужумчи машғулотларга киришди, бироқ, кейинчалик, йил охиригача америкалик спортчи ўйнай олмаслиги маълум бўлди. 

«Фулхэм» ва «Тоттенхэм» жамоалари шаънини ҳимоя қилган Демпси уч маротаба АҚШнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган эди. 2016 йилда Клинт Демпси 17та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол уришга муваффақ бўлган эди. 

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: