"Спартак" А Сериянинг икки футболчиси учун овга чиқди. Улардан бири "қармоққа илинди"

Россия 26 Декабр 2016 726

"Интер" клуби ҳужумчиси Стеван Йоветич фаолиятини Россия чемпионатида давом эттиради. Футболчига "Спартак" клуби қизиқиш билдирмоқда. Клуб раҳбарияти миланликларга таклиф билан ҳам чиқишга улгурган, деб ёзмоқда ITASportPress.

"Спартак" 27 ёшли футболчи учун "Интер"га 15 млн евро, футболчининг ўзига эса йилига 3,5 млн евро тўлашга тайёр. 

Бундан ташқари, "Милан" ҳужумчиси Луис Адриано "Спартак" клубига ўтишга рози бўлган. Webcalcio берган хабарга кўра, форвард москваликлар таркибига ўтишга рози бўлган, расмий келишув эса кейинги йилнинг бошида амалга оширилади.

"Милан" 29 ёшли ҳужумчи учун 4 млн евро олади, футболчининг янги жамоадаги йиллик маоши 4,5 млн евро қилиб белгиланади. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: