Роналдиньо "Барселона" Коутиньога қизиқаётганини айтди

Испания 26 Декабр 2016 1167

"Барселона" ҳамда Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдиньо ватандоши Коутиньо ҳақида илиқ фикрлар билдирди. 

"Умид қиламанки, Коутиньо жароҳат тузалиб, "Ливерпуль"да бутун мавсум давомида кўрсатган ўйинини намойиш қилади. Бу йил у Европанинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлди ва мен "Барселона"да унинг мухлислари кўп эканини биламан. 

"Ливерпуль" Коутиньони сақлаб қолишни исташи табиий, чунки улар жамоавий ўйинни унинг атрофида қуришган. Бироқ сиз бу даражада ўйнасангиз, албатта бошқа жамоаларни қизиқтирасиз", – деди Роналдиньо. 

Коутиньо жорий мавсумда 14та учрашувда 6та гол ва 6та голли узатмага муаллифлик қилган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: