«Реал» вакили Хитой чемпионатига ўтишга яқин турибди

Испания 26 Декабр 2016 5337

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Пепе қишда Хитойга кўчиб ўтиши мумкин, деб хабар беради Marca. Маълумотларга кўра, 33 ёшли футболчи ўзининг амалдаги жамоаси билан шартнома узайтириш юзасидан музокаралар олиб бормоқда. У жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган. Манбанинг таъкидлашича, Пепега Хитой клублари таклиф билан чиқишган.

Футболчи Испания чемпионатининг жорий мавсумида 8 учрашув ўтказиб, битта тўп киритди.

Аввалроқ, Хитой футбол федерацияси мамлакат чемпионатидаги легионерларга чеклов ўрнатиш таклифи билан чиққанди.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: