"Монпелье" жамоа футболчилари ортиқча вазн йиғмаслиги учун антиқа жарима ўйлаб топди

Франция 26 Декабр 2016 1526

"Монпелье" бош мураббийи Фредерик Антц ва клуб раҳбарияти ўйинчиларнинг таътил вақтидаги вазнини ҳам назорат остида сақлашга қарор қилишди. 

Таътилга чиқишидан олдин барча ўйинчиларнинг вазни ўлчаб олинди. Машғулотларга қайтгач, ҳар бир ортиқча грамм учун ўйинчилар 1 евродан жарима тўлайди. 

"Бир томондан ҳар бир грамм учун 1 евро – бу у қадар кўп бўлмаслиги мумкин, бироқ бир килограммда 1000 грамм бор", – деди Антц. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: