Икки гранд жамоа ўзаро ўйинчи алмашиши мумкин

Испания 26 Декабр 2016 2455

"Челси" ҳамда "Реал Мадрид" клублари ўзаро ўйинчи алмашиши мумкин. 

"Челси" дарвозабони Тибо Куртуа мадридликлар билан музокаралар олиб бормоқда ва лондонликлар билан шартнома узайтиришдан бош тортди. Ўтган ҳафта ОАВда бельгиялик дарвозабон "Челси"даги жамоадошларига фаолиятини Мадридда давом эттирмоқчи экани ҳақидаги маълумотлар берилган эди. 

"Челси" дарвозабонини сотишга рози, фақат бунинг эвазига "Реал Мадрид"дан ярим ҳимоячи Хамес Родригесни сотиб олмоқчи. 

Маълумот учун, "Челси" АПЛда, "Реал Мадрид" Ла-Лигада пешқадамлик қилмоқда. 

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: