Хитой клуби «Барселона» ярим ҳимоячисига 50 миллион евролик шартнома таклиф қилди

Осиё 26 Декабр 2016 3624

«Барселона» футбол клуби ярим ҳимоячиси Арда Турон ўз фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкин. Мамлакатнинг амалдаги чемпиони «Гуанчжоу Эвергранд» 29 ёшли футболчининг хизматларига қизиқиш билдирган, деб хабар беради Fanatik. 

Манба маълумотларига кўра, хитой клуби Туронга умумий қиймати 50 миллион евро бўлган уч йиллик шартнома таклиф қилди.

Турон Испания Примерасининг жорий мавсумида 11 учрашув ўтказиб, 2 тўп киритди ҳамда учта голли узатмани амалга оширди.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: