ФИФА жаҳон чемпионатларини кенгайтиришдан 610 миллион евро ишлаб олади

Жаҳон 26 Декабр 2016 1094

ФИФА президенти Жанни Инфантино ташкилот кенгашига аъзоларнинг кўпчилиги жаҳон чемпионати финал босқичини кенгайтириш ғоясини ижобий тарзда қабул қилишгани ҳақида маълум қилган. Бу ҳолат 2026 йилдан бошлаб рўй бериши керак ҳамда 40 ёки 48 иштирокчи терма жамоадан иборат бўлиши лозим. Инфантинонинг ўзи эса мундиал финал босқичида 48 қатнашчи бўлиши тарафдори.

Молия жиҳатдан 48 иштирокчи бўлган мундиал анча фойда келтириши мумкин (3 жамоадан 16 гуруҳ). Бу ФИФАга қўшимча 610 миллион евро ишлаб топиш имконини беради, деб хабар қилмоқда AP.

Шу ҳолатда фойда Россияда 2018 йилда бўлиб ўтиши режалаштирилган жаҳон чемпионати билан таққослаганда 20 фоизга ошади.

ФИФА ўйинлар миқдорини оширишдан ташқари, учрашувлар вақтини иштирок этаётган терма жамоа ишқибозларига қулай соатларга белгиламоқчи.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатларида 1998 йилдан бери 32 жамоа иштирок этиб келмоқда.

 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: