Дунёдаги энг қиммат 5 футбол стадиони

Футбол PLUS 26 Декабр 2016 8190

Forbes сайёрамизнинг энг қиммат бешта футбол стадиони рўйхатини тузиб чиқди. Қуйида уларнинг фотосуратлари ва қиймати ҳақидаги тегишли маълумотларни тақдим этамиз.

Yankee Stadium (2009), Нью-Йорк

Фото: Forbes.ru

2,3 миллиард доллар
Футбол учрашувларидаги сиғими:
30 300 (49 600 ўринга кенгайтирилиш имкони бор)
Стадион бейсбол ўйингоҳи йўналишида қурилган. New York Yankees бейсбол клубининг янги стадиони қурилиши 2006 йилда бошланган бўлиб, лойиҳага умумий ҳисобда 1,2 миллиард доллар сарфланган. 
“Манчестер Сити” клуби эса 2013 йилда бейсбол “Янки”ларнинг раҳбарияти билан келишув асосида MLS’га кириш учун 100 миллион доллар тўлади ва 2015 йилдан бошлаб лигага “Нью-Йорк Сити” жамоаси қўшилди.

 

Wembley Stadium (2007), Лондон

Фото: Forbes.ru

1,462 миллиард доллар (757 миллион фунт)
Сиғими:
90 000
Стадион икки ёққа сурилувчи том ва енгил атлетика бўйича мусобақалар ўтказилса, трибуналар бир қисмининг олиниши мумкинлиги билан ажралиб туради (сиғим 60 000 га камаяди)
“Уэмбли”ни қайта таъмирлаш лойиҳаси 1996 йилда тайёрланган бўлиб, у 6 йилдан сўнг тасдиқланди. Пудратчи билан имзоланган шартнома қиймати 757 миллион фунтни ташкил қилди.
Эски стадионни бузиш ишлари 2002 йилнинг сентябрида бошланди, бир йил ўтиб қурилиш ишларига старт берилди. Футбол ассоциацияси эса аренани 2007 йилнинг мартида фойдаланишга олди. Икки ой ўтиб янги “Уэмбли” очилди – Англия Кубоги финали. Ўшандан бери стадионда мамлакат терма жамоаси уй учрашувлари, миллий кубок мусобақалари финал баҳслари ўтказилади.

 

Singapore National Stadium (2014), Сингапур

Фото: Forbes.ru

1,4 миллиард доллар (1,87 миллиард сингапур доллари)
Стадион икки ёққа сурилувчи том, биринчи қаватнинг трибуналарни ўзига “тортиб олиш” хусусияти билан ажралиб туради. Бундан енгил атлетика мусобақаларини ўтказиш мақсадида фойдаланилади.
Янги стадион уч сув спорти турлари саройи, замонавий арена, спорт музейи ва лаборатория, савдо маркази ва Singapore Indoor Stadium таркибига кирган катта мажмуанинг марказига айланди.
1,87 миллион сингапур долларилик қийматга эга лойиҳа 2008 йилда тақдим этилганди, бироқ иқтисодий инқироз сабаб фақатгина 2010 йилда қурила бошланди ва тўрт йил давом этди. Футбол бўйича Сингапур терма жамоаси бу ерда ўз учрашувларини ўтказади.

 

Olympic Stadium (1976), Монреаль

Фото: Forbes.ru

1,4 миллиард доллар (1,61 миллиард канада доллари)
Футбол учрашувларидаги сиғими:
61 000
Стадион икки ёққа суриладиган том билан фарқланиб туради.
1976 йилги ёзги Олимпиаданинг бош стадиони аввалига 1972 йилда фойдаланишга топширилиши лозим эди. Бироқ, қурувчиларнинг иш ташлашлари, ўйингоҳ конструкциясининг мураккаблиги ва ноқулай об-ҳаво Ўйинлар очилиш вақтига арена томи ва минораси тайёр бўлмаслигига олиб келди. Қурилиш 1988 йилда ўз якунига етди – ўшанда том илк бора сурилган.
Квебек вилояти ҳукумати 1970 йилда аренага 134 миллион канада доллари ажратиш ҳақидаги харажатларни тасдиқлади. Нархларнинг ошиши ва пулнинг қадрсизланиши Олимпия стадионига 1,6 миллиард сарфланишига олиб келди. 
Айни дамда Олимпия стадиони MLS’да иштирок этувчи “Монреаль Импакт” жамоасининг уй стадиони сифатида ишлатилади. Сўнгги 10 йилда бу ерда ФИФАнинг учта катта мусобақаси (икки ёшлар ўртасидаги ва аёллар жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати) ўтказилди.

 

London Stadium (2011), Лондон 

Фото: Forbes.ru

1,1 миллиард доллар (752 миллион фунт стерлинг)
Футбол учрашувларидаги сиғими:
60 000
Стадионнинг ўзига хос жиҳати икки ёққа сурилувчи томдан иборат.
2012 йилги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларининг бош аренасини лойиҳалаштириш ишлари 2007 йилнинг ноябрида бошланди, қурилиш ишлари эса 2008 йилнинг майида старт олди. Стадион 2011 йилнинг мартида фойдаланишга топширилди. Ўйингоҳ лойиҳасининг умумий қиймати 429 миллион фунт стерлингни ташкил қилди.
Лондоннинг “Вест Хэм Юнайтед” клуби 2012-йилги Ўйинлар якунлангач, ўйингоҳни 99 йилга ижарага олиш ҳақидаги ҳужжатларни имзолади.

 

“Крестовский” (2016), Санкт-Петербург

Фото: Forbes.ru

1,1 миллиард (42,3 миллиард рубль)
Футбол учрашувларидаги сиғими:
68 000
Стадион икки ёққа сурилувчи том билан фарқланиб туради.
Ўйингоҳ Санкт-Петербург шаҳар бюджетидан молиялаштирилди. Унинг қурилиш ишлари билан учта пудратчи шуғулланди ҳамда умумий қиймати миқдори ҳам бир неча бор ўзгарди. Стадионни қуришга 10 йил ва 1,1 миллиард доллар керак бўлди.
“Крестовский” 26 декабрь куни қурувчилар томонидан фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Аренадаги илк беллашувлар 2017 йилнинг бошларига режалаштирилган. У Россиядаги энг қиммат спорт майдонига айланди. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: