Арьен Роббен Россия чемпионатига ўтиши мумкин

Россия 26 Декабр 2016 1180

Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби "Бавария" ярим ҳимоячиси Арьен Роббенга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда ItaSportpress хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, 32 ёшли футболчи катта миқдордаги маош эвазигагина "Зенит"га ўтиши мумкин. "Бавария" эса футболчи учун 10 млн евро сўрамоқда. Роббеннинг трансферини Мирча Луческунинг ўзи қизиқмоқда. 

Маълумот учун, Роббен 2009 йилда "Реал Мадрид"дан "Бавария"га ўтган эди. Жорий мавсумда футболчи 14та учрашувда майдонга тушиб, 6тадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган. 

Комментариялар йўқ

Ушбу хабарга ўз фикрингизни билдиринг. Фикр билдириш учун сайт орқали рўйхатдан ўтишингиз керак!

Кўпроқ янгиликлар: